Жаҳон | 23:16 / 26.07.2021
5880
1 дақиқада ўқилади

Литвадаги ноқонуний мигрантлар овқатланишдан бош тортди

Ироқлик мигрантлар овқатланишни рад этган – улар болаларга ҳам овқатланишга рухсат бермаган.

Беларусдан Литвага ўтган мигрантлар ўзлари яшаётган вақтинча лагерда исён кўтарди. Бу ҳақда delfi.lt хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, улар жамоат хавфсизлиги хизмати ходимлари талабини бажаришдан бош тортган.

Ироқлик мигрантлар овқатланишни рад этган – улар болаларга ҳам овқатланишга рухсат бермаган.

"Улар овқатларни ташлаб юборди. Уларнинг ягона талаби – бу ердан чиқиш", — деган маҳаллий амалдор Виргилиюс Пранскявичюс.

Июль бошида Беларусь президенти Александр Лукашенко беларуслик чегарачилар етарлича куч ва маблағ йўқлиги сабабли ноқонуний миграцияни бошқа ушлаб турмаслигини айтганди.

Европа Иттифоқининг ички ишлар бўйича еврокомиссари Илва Йоханссоннинг сўзларига кўра, Беларусдан Литвага ўтаётган ноқонуний муҳожирлар сони 2020 йилга нисбатан 22 марта ошган ва 1,6 минг нафарга етган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид