09:57 / 27.07.2021
6260

Илҳом Мухторов: “Тизимда коррупциявий хатар энг юқори нуқталар – божхона постлари”

Давлат божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Илҳом Мухторов тизимдаги ислоҳотлардан сўнг ҳам коррупция риски сақланиб қолаётган нуқталарни айтиб ўтди.

“Коррупция бўлиши мумкин бўлган энг хавфли нуқта – божхона пости. Божхона постида юкларни чиқариш билан боғлиқ масалалар бўйича қарорлар бор. Шу қарорларни қабул қилишда инсон омили бор.

Нега? Чунки ҳамма нарсани рақамлаштиришнинг имконияти йўқ. Барибир қайсидир жараёнда инсон омили қолади.

Aйтиб ўтганимдек, божхона постларида юкларни чиқариш билан боғлиқ ҳолатларда коррупцион хавфлар юқори. Бу – биринчиси, яъни ички божхона постлари.

Чегара божхона постларида ҳам коррупция ҳолатлари бўлиш эҳтимоли катта. Яқинда бўлган бир мисолни айтиб ўтаман.

Чегарада дизел машинасини бензин машинаси қилиб, фиксация қилиш ҳолати бўлган. Лекин биз хавфни бошқариш тизими орқали аниқлаб, республиканинг ичида тўғрилаб қўйдик. Бу ҳам бир ҳолат. Aгар ўша жойда бу тизимлар бўлмаса, инспектор чиқарган қарор билан юк ўтиб кетиши мумкин.

Юқорида айтиб ўтган нуқталарда коррупцион хавфлар юқори”, – деди Илҳом Мухторов 26 июл кунги матбуот анжуманида.

Top