Ўзбекистон | 07:58 / 29.07.2021
10866
1 дақиқада ўқилади

Миллий гвардия хизматчисининг мол-мулкига етказилган зарар қоплаб берилади

Ҳукумат қарори билан Миллий гвардия ҳарбий хизматчисининг (ходимининг) ёки унинг яқин қариндошлари мол-мулкига унинг хизмат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ ҳолда етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Миллий гвардия ҳарбий хизматчисининг (ходимининг) ёки унинг яқин қариндошлари мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрни ҳарбий хизматчининг хизмат мажбуриятларини бажариш вақтида етказилган тақдирдагина қопланади

Зарар ўрнини қоплаш масаласини кўриб чиқиш учун Миллий гвардия органларида комиссиялар тузилади. 

Шунга кўра, ҳарбий хизматчи (ходим) ёки унинг яқин қариндошлари зарар ўрнини қоплаш учун Миллий гвардия органлари раҳбарига билдирги (ариза) билан мурожаат қилади.

Зарар ўрнини қоплаш тўғрисидаги масала 10 кун ичида, қўшимча ҳужжатларни ўрганиш талаб этилганда эса 20 кун ичида кўриб чиқилади.

Комиссия қарори 3 кун муддатда манфаатдор шахсларга – ҳарбий хизматчи (ходим) ёки унинг яқин қариндошларига етказилади.

Комиссия қарори қабул қилингач, Миллий гвардия органлари томонидан 10 кун муддатда манфаатдор шахсларга – ҳарбий хизматчи (ходим) ёки унинг яқин қариндошларига етказилган зарар қоплаб берилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид