Ўзбекистон | 17:02 / 06.08.2021
7213
2 дақиқада ўқилади
Судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига тайинловлар амалга оширилди
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши қарори билан қатор тайинловлар амалга оширилди. Кенгаш қарорига кўра:
- Бахром Файзиев – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Тошкент вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига;
- Аъзам Сайфитдинов – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Жиззах вилоят маъмурий судининг судьяси лавозимига;
- Махмуд Рузиматов – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Бўстон туман судининг раиси лавозимига;
- Жавлон Жаббаров – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Сирдарё вилояти жиноят ишлари бўйича Ховос туман судининг раиси лавозимига;
- Сухроб Рахматуллаев – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Юқори Чирчиқ туманлараро судининг раиси лавозимига;
- Абдиҳофиз Бойбилов – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Сурхондарё вилояти жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар судининг судьяси лавозимига тайинланди.
Мавзуга оид
22:09 / 14.10.2024
Жиззах вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасига янги раҳбар тайинланди
18:37 / 12.10.2024
Тошкент вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига янги бошлиқ тайинланди
13:30 / 10.10.2024
Марказий банк раисига янги ўринбосар тайинланди
10:06 / 10.10.2024