Ўзбекистон | 22:09 / 14.10.2024
6250
1 дақиқада ўқилади

Жиззах вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Жиззах вилояти бошқармасининг собиқ бошлиғи Мамарасул Умаров янги лавозимда иш бошлайди.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи билан Умаров Махмарасул Дўсматович Жиззах вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Махмарасул Умаров 1992 йили Тошкент давлат тиббиёт институтини тамомлаган. Меҳнат фаолияти давомида Сирдарё вилояти Санитария-эпидемиология марказида врач-эпидемиолог, Дўстлик тумани тиббиёт коллежида директор муовини, директор, Республика Давлат санитария эпидемиология назорати марказида врач-эпидемиолог каби лавозимларда ишлаган. Тайинловга қадар Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Жиззах вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Мавзуга оид