Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сўх туманида сел кузатилди
Жорий йил 6 август куни соат 17:05ларда Қирғизистон Республикаси Баткен области Қадамжой тумани тоғ ва адир ҳудудларида кучли ёмғир ёғган.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, бунинг оқибатида сел оқимлари ҳосил бўлиб, Фарғона вилояти Сўх тумани “Навобод” МФЙ ҳудудидаги Малбут, Девайрон-Умбара, Қалача, Тул ва Полохона йўлларидан 30 м3 миқдоридаги сел оқимлари ўтган.

Сел ўтиши оқибатида Сўх тумани ҳудудидан ўтувчи “Сўх-Риштон” автойўлининг 80 метр қисмига лой аралаш шағал, Малбут қишлоғи хўжалик экин майдонларига ҳамда “Умбара” (15 та хонадон) ва “Девайрон” МФЙ (25 та хонадон) ҳудудларидаги жами 40 та хўжалик томорқалари, қўшимча бино ва уйларнинг ертўлаларига сув кирган.

Сел оқибатларини бартараф этиш мақсадида, туман ҳокимиятида ФВБ, ИИБ, прокуратура органлари, ССБ раҳбарияти таркибидан иборат Тезкор штаб ташкил этилиб, ФВДқТнинг туман хизматлари куч ва воситалари томонидан сел оқибатларини бартараф этиш ишлари амалга оширилди.
Сел тошқинлари оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ, дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
09:41 / 01.06.2026
Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида сел хавфи эълон қилинди
09:12 / 27.05.2026
Ўзбекистонда 5 та сел-сув омбори қурилади
18:52 / 22.05.2026
Ҳафта охирида Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида сел келиши мумкин
11:44 / 22.05.2026