Жаҳон | 09:01 / 09.08.2021
6308
1 дақиқада ўқилади
Покистондаги автоҳалокатда газ баллони портлаши 10 кишининг умрига зомин бўлди
Покистоннинг Панжоб вилоятида 8 августда юз берган йўл-транспорт ҳодисасида камида 10 киши ҳалок бўлди. Geo News телеканалининг хабар беришича, 7 киши шифохонага етказилган, бироқ улардан бири кейинроқ вафот этган.
Полиция маълумотларига кўра, Гужранвала шаҳрида юз берган автоҳалокатда юк машинаси йўловчиларни олиб кетаётган автофургон билан тўқнашиб кетган. Шундан кейин автофургоннинг орқа қисмида ўрнатилган газ баллони портлаб кетган.
Маҳаллий шифохона ходимларининг таъкидлашича, жароҳатланганларнинг аҳволи оғир деб баҳоланган.
Мавзуга оид
15:59
Қозоғистондаги ЙТҲда вафот этган ўзбекистонликларнинг 2 нафари болалар бўлган
17:20 / 16.10.2024
Андижондаги ЙТҲда икки киши ҳалок бўлди
16:43 / 16.10.2024
Қозоғистондаги ЙТҲда ўзбекистонлик 6 киши ҳалок бўлди
13:19 / 15.10.2024