Қашқадарёда Labo ҳайдовчиси пиёдани уриб юбориб, пахта даласига ташлаб кетди. Жабрланувчи вафот этган
Ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Ҳайдовчи топилиб, процессуал тарзда қамоққа олинган.

Қашқадарё вилоятида ҳайдовчилардан бири маст одамни уриб юбориб, жабрланувчига биринчи ёрдамни кўрсатмасдан, уни пахта даласига ташлаб кетган. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, ҳодиса Қарши тумани ҳудудидан ўтган йўлда содир бўлган. Қарши тумани Қорақуччи маҳалласида яшаган марҳум кечки соат 00:30 атрофида онасининг уйидан маст ҳолда чиққан ва шунда уни машина уриб кетган.
ИИО томонидан олиб борилган суриштирувларда ЙТҲни Қарши туманида яшовчи Labo ҳайдовчиси содир этгани аниқланган.
Ovoz информацион дастурида берилган лавҳада айтилишича, ҳайдовчи пиёдани уриб юборганидан сўнг уни машинага ортиб, ўша атрофдаги пахта майдони ёқасига ташлаб кетган. Оқибатда, тез тиббий ёрдам кўрсатилмагани сабабли жабрланувчи ҳалок бўлган.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одам ўлимига сабаб бўлса) ва 117-моддаси 2-қисми (хавф остида қолдириш одам ўлимига сабаб бўлса) билан жиноят иши қўзғатилган.
Гумонланувчи процессуал тартибда ушланган ва унга қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид

13:41 / 28.04.2025
Қамчиқда Isuzu иштирокида ЙТҲ рўй берди

20:44 / 25.04.2025
Ўзбекистонда йил бошидан буён 170 дан ортиқ киши ЙТҲ содир этгани учун қамалди

11:17 / 25.04.2025
Самарқандда пиёдалар йўлакчасидаги ҳодиса оқибатида бир киши вафот этган

10:29 / 25.04.2025