Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Грузияда ниқоб тақиш режими қайтадан жорий этилди
Мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумот беришича, якшанба куни Грузияда 2236 та янги ҳолат аниқланган, 44 бемор вафот этган.
Коронавирус тарқалиши ўсгани сабабли Грузия ҳукумати мажбурий ниқоб тақиш режимини қайтадан жорий этди.
Коронавирусга қарши курашиш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш тавсиясига кўра, 10 августдан бошлаб беш нафардан ортиқ одам тўпланган очиқ ва ёпиқ маконларда ниқоб тақиш мажбурий бўлади.
Қайд этилишича, умумий овқатланиш муассасаларида оммавий тадбирлар ўтказиш тақиқланади. Ушбу чекловни бузганлик учун 10 минг лари (3 минг доллар) жарима солинади, қоидабузарлик такроран юз берса, муассаса ёпиб қўйилади.
Грузия ҳукумати қарорига кўра, мамлакатда 2020 йилдан буён тунги клублар ишламаяпти.
Мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумот беришича, якшанба куни Грузияда 2236 та янги ҳолат аниқланган, 44 бемор вафот этган.
Мавзуга оид
14:29 / 03.05.2026
Халқаро қидирувдаги шахс Грузиядан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди
21:42 / 08.04.2025
“Европа ва Осиёнинг ўртасидамиз” – Грузия парламентининг антиғарбона қарашларга эга раиси
22:03 / 19.03.2025
Бразилиядаги кўршапалакларда янги коронавирус топилди
15:37 / 21.02.2025