09:31 / 14.08.2021
8659

«Йота» штаммининг Ўзбекистон ҳудудида аниқлангани ҳақида маълумотлар йўқ - Нурмат Отабеков

Фото: KUN.UZ

«Йота» штаммининг Ўзбекистон ҳудудида аниқлангани ҳақида маълумотлар йўқ. Бу ҳақда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Нурмат Отабеков маълум қилди.

АОКАда ўтказилган брифингда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Нурмат Отабеков бир қатор саволларга жавоб қайтарди. 

Унинг сўзларига кўра, Нью–Йорк штатида аниқланган «йота» штаммининг Ўзбекистонда аниқлангани ҳақида маълумотлар йўқ

«Ҳозирча АҚШни Нью–Йорк штатида аниқланган «йота» штаммининг Ўзбекистон ҳудудида аниқлангани ҳақида маълумотлар йўқ. 

Мазкур штаммнинг юртимизга кириб келиш эҳтимолини инкор қилмаган ҳолда, республика ҳудудида айланиб юрган вирус штаммларининг у ёки бу турга мансублиги мониторинг қилиб борилаётганини маълум қиламиз», дея таъкидлади Нурмат Отабеков.

Аввалроқ, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари ўринбосари Нурмат Отабеков ZF-UZ-VAC-2001 вакцинасининг 2- ва 3-дозалари билан эмлаш 1 ҳафтага тўхтатилгани юзасидан аудиобаёнот билан чиққанди.

Top