Ўзбекистон | 08:01 / 17.08.2021
6616
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўплиги айтилди
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йил 1 август ҳолатига республикада рўйхатдан ўтган хорижий капитал иштирокидаги корхона ва ташкилотлар сони 13,5 мингтани ташкил этиб, улардан 12,9 мингтаси фаолият юритмоқда.
Қўмита хабарида айтилишича, фаолият кўрсатаётган хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1 772тага ошган.
Хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг давлатлар кесимида сони:
- Россия – 2 291та;
- Хитой – 1 915та;
- Туркия – 1 776та;
- Қозоғистон – 1 023та;
- Корея – 923та.
Хорижий капитал иштирокида 2021 йилнинг январь-июль ойларида янги ташкил этилган корхоналарнинг давлатлар кесимида сони:
- Туркия – 252та;
- Россия – 228та;
- Хитой – 161та;
- Қозоғистон – 121та;
- Корея – 64та.
Мавзуга оид
11:04 / 13.10.2024
Ўзбекистонда 100 та уй хўжалигига нечта автомобил тўғри келиши маълум қилинди
07:30 / 12.10.2024
Метрога яқин корхоналар иш вақти ўзгариши мумкин
11:06 / 29.09.2024
2024 йил 8 ойда Ўзбекистон ташқи савдосидаги етакчи давлатлар маълум қилинди
23:05 / 27.09.2024