Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент гранти учун даъвогарлик қиладиган абитуриентлар рўйхати эълон қилинди
Давлат тест марказининг мандат сайтидаги рўйхатда Президент гранти учун даъвогарлик қиладиган абитуриентлар рўйхати эълон қилинди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар бермоқда.
Эълон қилинган рўйхатга кўра, 185,85 баллдан юқори кўрсаткичга эришган 233 нафар абитуриент Президент грантига даъвогарлик қиладиган бўлди.
Бунда 200-ўриндаги абитуриент билан бир хил балл тўплаган барча абитуриентлар ушбу грантга даъвогарлик қилади. Натижаларга кўра, 185-ўриндан 233-ўрингача абитуриентлар бир хил 185,85 балл тўплашган, шу сабабли барчаси Президент грантига даъвогарлик қилади.
Шунингдек, республика бўйлаб жами 75 нафар абитуриент энг максимал 189 балл тўплади.
Президент грантини олганлар гарчи контрактга кирган бўлса ҳам давлат гранти асосида ўқийди.
Билдирилишича, Президент грантига даъвогарлик қилаётган абитуриентларнинг 73 нафари Тошкент давлат юридик университетига тўғри келади.
Маълум қилинишича, ушбу натижалар коронавирусга чалинган ёки тест куни иситмаси юқори бўлган абитуриентлар учун ўтадиган қўшимча тест синовларидан кейин ўзгариши мумкин.
Мавзуга оид
17:44 / 25.05.2026
Олийгоҳларда контракт тўлаш муддати узайтирилди
17:41 / 11.02.2026
2026 йилги тест имтиҳонларида топшириладиган фанлар мажмуаси тасдиқланди
18:25 / 13.01.2026
Ҳарбий хизматни ўтаганларга фоизсиз таълим кредити берилади
19:58 / 30.12.2025