Жаҳон | 20:16 / 21.08.2021
5257
1 дақиқада ўқилади

Дунё бўйича коронавирусга қарши 4,9 млрд доза вакцина қўлланилди

Дунё бўйича коронавирус юқтириш билан боғлиқ ҳолатлар сони 211,7 миллиондан ошган.

Дунё бўйича коронавирусга қарши 4 млрд 910 млн доза вакцина қўлланилди, деб хабар бермоқда Онадўлу агентлиги.

Ourworldindata.org ресурсининг маълумот беришича, энг кўп вакцина Хитойда қўлланилган – 1 млрд 920 млн доза.

Кейинги ўринларда Ҳиндистон (576 млн 117 минг), АҚШ (360 млн 630 минг), Бразилия (173 млн 650 минг), Япония (115 млн 740 минг) жойлашган.

Worldometers.info сайтининг маълумотларига кўра, дунё бўйича коронавирус юқтириш билан боғлиқ ҳолатлар сони 211,7 миллиондан ошган, 4,4 миллиондан ортиқ бемор вафот этган.

Мавзуга оид