Жаҳон | 17:01 / 26.01.2025
5503
2 дақиқада ўқилади

МРБ коронавируснинг лабораториядан келиб чиққани ҳақидаги ҳисоботни эълон қилди

Ҳисоботга кўра, вирус табиий равишда пайдо бўлмаган, балки сунъий равишда яратилган, аммо бу ҳақда аниқ далиллар йўқ.

Фото: AP

АҚШ Марказий разведка бошқармаси (МРБ) коронавируснинг келиб чиқиши ҳақидаги ҳисоботини эълон қилди, унга кўра вирус лабораторияда пайдо бўлган, деб хабар берди AP.

МРБ маълумотларига кўра, вирус табиий равишда пайдо бўлмаган, балки сунъий равишда яратилган, аммо бу ҳақда аниқ далиллар йўқ.

Янги ҳисобот Хитойда вирус тарқалиши, илмий тадқиқотлар ва Хитой лаборатория ишлари ҳақидаги маълумотлар таҳлилига асосланган. Ҳисоботда таъкидланишича, Хитой ҳукумати билан ҳамкорлик қилмасдан вируснинг келиб чиқишини тўлиқ тушуниш имконсиз.

Ҳисобот АҚШ аввалги маъмурияти топшириғига асосан МРБ собиқ директори Уилям Бёрнс томонидан тайёрланган ва МРБ янги раҳбари Жон Рэтклифф томонидан эълон қилинди. 25 январ куни АҚШ Сенати разведка қўмитаси раиси Том Коттон натижалардан қониқиш ҳосил қилиб, Хитойни вирус тарқалиши учун жавобгарликка тортиш зарурлигини айтди.

Хитойнинг Вашингтондаги элчихонаси вакиллари коронавирус лабораторияда пайдо бўлгани эҳтимоли ҳақидаги даъволарни рад этиб, илм-фанни ҳурмат қилишга чақирди.

2019 йил декабр ойида Хитой ҳукумати Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига Уҳан шаҳрида пневмония авж олгани ҳақида хабар берган эди. 2020 йил март ойида ЖССТ бош директори Тедрос Аданом Гебрейесус коронавируснинг дунё бўйлаб тез тарқалиши сабабли пандемия эълон қилди. Охирги маълумотларга кўра, дунё бўйлаб коронавирусдан 7 миллиондан ортиқ одам вафот этган.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди