Анклав ҳудудларда барча солиқлар 1 фоиз деб белгиланмоқда — Дилшод Султонов
Солиқ кодексига киритилаётган ўзгаришларга кўра, анклав ҳудудлар учун бир фоизлик солиқ жорий қилинади, электромобилларга йиғим бекор қилинади, туризмга вақтинчалик имтиёзлар муддати узайтирилади.

Сенатнинг 18-ялпи мажлиси олдидан 23 август куни Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди. Мажлисда Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун дастлабки тарзда кўриб чиқилди.
Изоҳланишича, қонундан кўзланган мақсадлардан бири – олис ва чекка ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотларига ишга бориш истагини билдирадиган олий таълим муассасалари битирувчилари сонини ошириш.
Молия вазири ўринбосари Дилшод Султонов Kun.uz'га берган интервьюсида анклав ҳудудлар учун барча солиқлар 1 фоиз этиб белгилангани, бироқ бу пенсия миқдорига таъсир этмаслигини билдирди.
“Қонун ҳақида гапирадиган бўлсам, уни иккита йўналишга бўлиш мумкин.
Биринчиси, олис ҳудудларни қўллаб-қувватлаш. 1 январдан олис ҳудудларда солиқни пасайтирилган ставкаларда ёки солиққа тортмаслик чораларини кўриш, яъни мол-мулк ва ер солиғидан озод этишни кўриб чиқиш кўзда тутилганди. Бунинг учун 45 та оғир ҳудуд танлаб олинганди. Бундан ташқари, саноат ривожланмаган айрим жойларда саноатни ривожлантириш учун яна қўшимча имтиёзлар бериш ва қайси соҳани қайси солиқдан озод этишни ўша ҳудуднинг ўзи ҳал қилиши белгиланганди.
Иккинчи йўналиш – анклав ҳудудлар. Сўх тумани мисолида айтадиган бўлсак, ҳамма солиқлар бу ҳудуд учун 1 фоиз этиб белгиланди. Даромад, айланмадан олинадиган солиқ, фойда солиғи – ҳаммаси бир фоиздан тўланади. Биз ўша солиқлар қандай тартибда тўланиши кераклигини белгилаб бердик. Сабаби, тадбиркорлик субъекти солиқдан қочиш учун Сўх туманида рўйхатдан ўтиб бошқа туманда фаолият юритиши мумкин. Шу каби ҳолатларнинг олдини олиш учун шу жойнинг ўзида рўйхатдан ўтиб, шу жойда даромад олаётган бўлсагина бир фоиз солиқ тўлаши белгиланди.
4 та анклав ҳудудимиз бор – ҳаммаси Фарғона вилоятида. Шу нарсага эътибор қаратишимиз керакки, ягона ижтимоий солиқ ҳам 1 фоиз бўлади. Aммо бу бюджет ташкилотлари учун. Хусусий сектор бир фоиздан ижтимоий солиқ тўлайди, пенсияни эса умумий тартибда олади. Бир фоиз солиқ тўлайди дегани, пенсияси ҳам пасайтирилади дегани эмас”, – деди вазир ўринбосари.
Сенат 18-ялпи мажлисида кўриб чиқиладиган қонунда қуйидагилар ҳам назарда тутилган:
- пандемия даврида иқтисодий қийинчиликларга дуч келган соҳалардан бири бўлган туризмни қўллаб-қувватлаш мақсадида вақтинчалик имтиёзлар муддатини узайтириш;
- президент ва Вазирлар Маҳкамаси қарорлари асосида белгиланадиган давлат дастурларида иштирок этган фуқаролар жисмоний шахсларни даромад солиғидан озод қилиш;
- электромобилларни сотиб олиш ва (ёки) Ўзбекистон ҳудудига вақтинчалик олиб кириш учун тўланадиган йиғимни бекор қилиш.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10 / 09.06.2025
Швейцариядаги қишлоққа кўчиб келган сайёҳларга 24 минг доллардан пул тўланади
Жаҳон | 01:36 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Байрам байрамдай бўлди. Ўзбекистоннинг тарихий ўйинидан Kun.uz фоторепортажи
Спорт | 00:13
-
Ислом Тўхтахўжаев ўзига берилган BYDʼни жамоадоши Бобур Абдухолиқовга совға қилди
Спорт | 23:49 / 10.06.2025
-
300 минг доллар васвасаси ёхуд қотиллик билан тугаган шериклик - суддан репортаж
Жамият | 23:40 / 10.06.2025
-
10 июн янгиликлари: Ўзбекистонда рўй берган муҳим воқеа ва ҳодисалар
Ўзбекистон | 23:33 / 10.06.2025
Мавзуга оид

14:12 / 15.11.2024
Дилшод Султонов шаҳар ҳокимлигидан ҳам кетди

19:59 / 07.08.2023
Вазир ўринбосари ҳоким лавозимига туширилди

15:30 / 07.08.2023
Дилшод Султонов иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосарлигидан кетди

18:26 / 29.03.2023