19:48 / 26.08.2021
2199

Самарқандда Damas ва Isuzu автобуси ҳайдовчиси йўл талашиб жанжаллашди ва бир-бирига жароҳат етказди

Самарқанд вилояти Тойлоқ тумани ҳудудида Damas ва Isuzu автобуси ҳайдовчиси ўзаро жанжаллашган ва бир-бирига тан жароҳати етказган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, бугун 26 август куни Тойлоқ тумани Сарибозор маҳалласида яшовчи, 1995 йилда туғилган А.А. бошқарувидаги Damas Самарқанд–Ургут йўналишида кетаётган вақтида шу йўналишдан Самарқанд томонга бораётган, Ургут тумани Тирсак маҳалласида яшовчи, 1991 йилда туғилган О.А. бошқарувидаги Isuzu автобуси («Автотранс Ургут» ДУКга қарашли), А.А.нинг йўлига чиқиб кетган.

Мазкур қоидабузарлик туфайли ҳар иккала ҳайдовчи ўртасида можаро юзага келган. Оқибатда ўзаро келишмовчилик ортидан ҳайдовчилар бир-бирини уриб тан жароҳати етказган.

Қайд этилишича, ҳозирда ҳолат юзасидан Тойлоқ тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Top