20:30 / 28.08.2021
92161

Ёнимизда яшаётган лўлилар. Билганимиздан билмаганимиз кўп

Лўлиларнинг паспорти борми? Баронлар – кимлар? Лўли эркакларни аёллар боқиши, қизларни 13-14 ёшлигиданоқ эрга беришлари ростми? Шу ва бошқа саволларга SUBYEKTIV'нинг эксклюзив янги сонида жавоб топасиз.

Юз йилларки биз билан бир ватанда яшашса-да, лўлилар ҳақидаги тасаввурларимиз анча чекли. Биз лўли маҳаллага бориб, улар ҳақидаги фикрларимизнинг ҳаммаси ҳам тўғри эмаслигига гувоҳ бўлдик.

Тошкент ва Янгийўл шаҳарларидаги лўли маҳаллаларга боришдан олдин, жавоб топмоқчи бўлган саволларимиз талайгина эди.

Қизиқ, лўлиларнинг паспорти борми? Уларнинг фарзандлари ҳам мактабга борадими?

Баронлар – кимлар? Лўли эркакларни аёллар боқиши, қизларни 13-14 ёшлигиданоқ эрга беришлари ростми?

Шу ва бошқа саволларга SUBYEKTIV'нинг эксклюзив янги сонида жавоб топишга ҳаракат қилдик. Фильмимиз ёққан бўлса, уни дўстларингиз билан улашишингизни сўраб қоламиз.

Лойиҳа муаллифи:
Жамшидхон Зиёхонов

Тасвирчилар:
Муҳаммаджон Ғаниев, Отахон Юсупов

Top