Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистондаги ўқ-дори омборида яна портлаш юз берди
Фото: iz.ru
Қозоғистоннинг Жамбил области ҳарбий базаси ҳудудида жойлашган ўқ-дори омборида яна портлаш юз берди. Портлаш кучсиз бўлиб, атрофда одамлар йўқлиги сабабли ҳеч ким зарар кўрмаган.
“26 август куни ёнғин содир бўлган муҳандислик ўқ-дори омбори ҳудудида 29 август соат 12:20 атрофида портлаш қайд қилинди. Бунинг сабаблари аниқлаштирилмоқда”, деб маълум қилинган Қозоғистон мудофаа вазирлигида.
Эслатиб ўтамиз, 26 августда Жамбил областидаги ҳарбий қисм ҳудудида портлаш содир бўлди. Унинг оқибатида 13 киши ҳалок бўлган, яна 98 киши жароҳат олган.
Ушбу ҳодиса ортида Қозоғистон мудофаа вазири истеъфога чиқмоқчи эканини маълум қилган.
Мавзуга оид
07:17
Қозоғистонда илмий-фантастик услубдаги осмонўпар бино қурилиши бошланди
08:51 / 24.03.2026
«Сирдарё» постида ҳаракат қайта йўлга қўйилди
09:30 / 16.03.2026
Экзитполлар: Қозоғистон янги конституция қабул қилинишини қўллаб-қувватлади
00:34 / 16.03.2026