17:17 / 30.08.2021
14698

Кобул аэропортига берилган ракета зарбалари учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олди

 30 август куни АҚШ ҳукумати вакили Кобул аэропорти томон бешта ракета учирилгани ҳақида маълум қилганди.

Фото: Getty Images

 Кобул аэропортига қилинган ракета ҳужуми учун жавобгарликни ИШИД террорчилик ташкилоти ўз зиммасига олди, деб хабар берди Reuters.

 Ташкилотнинг билдиришича, аэропортга олти марта ракета зарбаси берилган.

 30 август куни АҚШ ҳукумати вакили Кобул аэропорти томон бешта ракета учирилгани ҳақида маълум қилганди.

 Гувоҳларнинг сўзларига кўра, снарядлар Салим Карвон туманига тушган, аксарият ракеталар АҚШ ракетага қарши мудофаа тизими томонидан уриб туширилган.

Мавзу
АҚШнинг Афғонистондан кетиши
АҚШ Афғонистонда 20 йил давом этган ҳарбий кампаниясини тамомламоқда. Толиблар эса мамлакат ҳудудларини бирин-кетин эгаллаб олмоқда.
Барчаси
Top