Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент аэропортидаги махсус техника парки янги амбулифтлар билан тўлдирилди
Uzbekistan Airports компанияси Тошкент аэропорти учун маҳаллий ишлаб чиқарувчи компаниядан иккита янги амбулифт сотиб олди. Ҳозирда пойтахт аэропортида жами тўртта шундай ихтисослаштирилган машиналар мавжуд.
Фото: Uzbekistan Airports
Амбулифт - ногиронлиги бўлган йўловчиларни самолёт бортига олиб чиқиш ва ундан тушириш учун мўлжалланган, эшиклари икки томондан очиладиган тўлиқ қопланган кузовли махсус транспорт воситаси. Ушбу транспорт ногиронлар аравачасидаги, ётувчи йўловчилар ва уларга ҳамроҳлик қилувчи ходимлар учун мўлжалланган.
Uzbekistan Airports махсус транспорт паркини янгилаш ва модернизация қилиш бўйича тизимли ишлар олиб бормоқда.
Жумладан, ичимлик суви етказиб берувчи янги машиналар, перрон автобуслари, оқова сувларни тозаловчи, аэродром мажмуасини тозалаш учун янги универсал машиналар, самолётларни муздан тозалаш машиналари, самолёт ташувчи транспорт, двигателларни ерда ишга тушириш қурилмалари, самолёт салони учун ҳаво кондиционерлари ва бошқалар харид қилинмоқда.
Мавзуга оид
23:14 / 10.04.2026
Президент Бухорода янги аэропорт қурилиши билан танишди
11:58 / 17.03.2026
Берлин аэропорти 18 март куни иш ташлаш сабабли барча рейсларни бекор қилади
20:51 / 05.03.2026
Тошкент – Самарқанд автомагистралининг лойиҳавий тезлиги 150 км/с этиб белгиланади
21:12 / 02.03.2026