10:17 / 30.08.2021
10963

Коронавирус: Ўзбекистонда сўнгги ойда илк марта кунлик ҳолатлар сони 800дан пасайди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги бир кунда Ўзбекистонда 795 кишида коронавирус, 303 кишида пневмония аниқланиб, икки касалликдан жами 7 бемор вафот этгани ҳақида хабар берди.

«2021 йил 29 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 155639 (+795) нафарни ташкил этмоқда», дейилади ССВ хабарида.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 86 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 30 нафари Андижон вилоятида,
  • 16 нафари Бухоро вилоятида,
  • 21 нафари Жиззах вилоятида,
  • 20 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 14 нафари Навоий вилоятида,
  • 23 нафари Наманган вилоятида,
  • 68 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 25 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 28 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 85 нафари Фарғона вилоятида,
  • 33 нафари Хоразм вилоятида,
  • 115 нафари Тошкент вилоятида,
  • 231 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Ўзбекистонда кунлик касалланиш ҳолатлари сони 800дан кам бўлиши охирги марта 27 июль куни қайд этилганди (+789). Сўнгги бир ойдаги энг юқори натижа 6 август куни рўйхатга олинди (+974).

Кеча кун давомида:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 78 нафар,
  • Бухоро вилоятида 41 нафар,
  • Жиззах вилоятида 19 нафар,
  • Қашқадарё вилоятида 22 нафар,
  • Навоий вилоятида 28 нафар,
  • Наманган вилоятида 30 нафар,
  • Самарқанд вилоятида 90 нафар,
  • Сурхондарё вилоятида 35 нафар,
  • Фарғона вилоятида 70 нафар,
  • Тошкент вилоятида 105 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 142 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 147903 (+660) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

ССВ сўнгги бир кунда коронавирусга чалинган беморларнинг яна 5 нафари вафот этгани ҳақида хабар берди, пандемия бошидан буён расмий статистика бўйича коронавирус туфайли қайд этилган ўлим ҳолатлари сони 1075 нафарни ташкил қилмоқда.

Июль ойи ўрталаридан буён кунлик ўлим кўрсаткичи 6тадан кам бўлмаётганди.

ССВ 29 август куни 303 кишида пневмония аниқланиб, жами ҳолатлар сони 23464 нафарга етгани, кеча беморларнинг 291 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 15988 нафарни ташкил қилаётгани ҳақида хабар қилди.

Шунингдек, 2 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 168 нафарга етди. Бу пневмония ҳолатлари статистикаси юритилиши бошланганидан буён энг паст кўрсаткичдир.

Top