Жаҳон | 15:21 / 31.08.2021
2818
1 дақиқада ўқилади

Грузияда COVID-19 сабабли янги чекловлар киритилди

Грузия ҳукумати ҳузуридаги коронавирусга қарши кураш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш шаҳар транспорти ҳаракатига қўйилган тақиқ муддатини узайтирди ва ўқув йилини масофавий бошлашга қарор қилди.

Мураккаб эпидемиологик вазият сабабли жамоат транспорти ҳаракатига қўйилган чеклов 13 сентябргача узайтирилди. Аввалроқ шаҳар транспорти 14 августдан 4 сентябргача тўхтатилганди.

Хабар қилинишича, мактаб ва олий ўқув юртларида ўқув жараёни 15 сентябрдан эмас, 4 октябрдан бошланади. Болалар боғчалари ҳам 4 октябрдан иш бошлайди.

Грузия соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумот беришича, мамлакатда ўтган суткада коронавирус юқтириш билан боғлиқ 4 778 ҳолат аниқланган. Пандемия бошланганидан буён Грузияда 549 811 киши коронавирус юқтирган, 7 408 нафар бемор вафот этган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид