ИТБ иштирокида Иқтисодий имкониятларни кенгайтириш жамғармаси тузилди
Ислом тараққиёт банки (ИТБ) гуруҳининг йиғилишида Ўзбекистон учун Иқтисодий имкониятларни кенгайтириш жамғармасини расман ишга тушириш бўйича шартнома имзоланди.

Жамғарма Ислом тараққиёт банки, Ўзбекистон ҳукумати ва Саудия Арабистонини ўртасида ташкил этилган бўлиб, бошланғич капитали 100 миллион долларга тенг.
Жамғарма тузилишидан асосий мақсад Ўзбекистондаги кичик ва ўрта корхоналар, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ва бизнесини ривожлантириш учун молиявий ва молиявий бўлмаган ёрдам олишлари мумкин бўлган қулай инвестиция платформани яратиш ҳисобланади.
Бошланғич капитали 100 миллион долларга тенг бўлган жамғарма маблағларининг 35 млн доллари Ўзбекистон ҳукумати, 20 млн доллари ИТБ ва қолган 45 миллион доллари саудиялик инвесторлар томонидан молиялаштирилади.
Синов босқичи муваффақиятли ўтгандан сўнг бошланғич фонд миқдори аста-секин 500 миллион долларга етказилиши режалаштирилган.
Жамғарма Ўзбекистонда 102 мингдан ортиқ тўғридан тўғри иш ўринларини яратиши ва 34 мингдан зиёд кичик ва ўрта корхоналар ҳамда тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаши кутилмоқда.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10 / 09.06.2025
Швейцариядаги қишлоққа кўчиб келган сайёҳларга 24 минг доллардан пул тўланади
Жаҳон | 01:36 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Россия думаси ягона давлат мессенжерини яратиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади
Жаҳон | 14:16
-
1,3 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган овқатланиш маскани аниқланди
Жамият | 14:00
-
Бешта давлат икки исроиллик вазирга қарши санкциялар киритди
Жаҳон | 13:43
-
Ўзбекистонда июн охиридан ички авиақатновлар сони кўпаяди
Ўзбекистон | 13:35
Мавзуга оид

17:34 / 04.09.2021
ИТБ Ўзбекистонда онкологик хизматларни ривожлантириш учун 80 миллион доллар ажратади

09:20 / 04.09.2021
ИТБ электрон тўлов платформасини ишга туширди

15:07 / 02.09.2021
Шавкат Мирзиёев Ислом тараққиёт банкининг янги президентини қабул қилди

14:08 / 02.09.2021