Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳакерлар БМТ компьютер тармоғини бузиб киргани маълум қилинди
Фото: Depositphotos
2021 йил бошида ҳакерлар БМТнинг компьютер тармоғини бузиб киришган. Bloomberg ахборот агентлиги манбаларининг таъкидлашича, ҳакерлар тармоқни бузиб киришда БМТ ходимларидан бирининг даркнетда жойлаштирилган маълумотларидан фойдаланишган.
Ахборот хавфсизлиги соҳасида ишловчи Resecurity компанияси маълумотларига кўра, ҳакерлар БМТ компьютер тармоғини бузиб киришга биринчи уринишни 5 апрелда амалга оширишган. Компаниянинг таъкидлашича, жиноятчилар қўлга киритган маълумотлар обрўсизлантирувчи материаллар сифатида БМТ муассасалари ва ходимларига қарши қўлланиши мумкин.
“БМТ каби ташкилотлар кибержосуслик учун доим ўта аҳамиятли нишонлардан бири бўлган”, деб айтган Resecurity бош ижрочи директори Джин Ю.
Positive Technologies компанияси олиб борган тадқиқот натижаларига кўра, 2021 йил 2-чоракда дунёда ҳакерлик ҳужумлари сони 1-чоракка нисбатан 0,3 фоизга ошган. Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, ҳакерларнинг асосий “қуроли” зарарли дастурлар ҳисобланади.
Мавзуга оид
18:13 / 22.04.2026
2025 йилда қарийб 8 минг ноқонуний мигрант ҳалок бўлди ёки бедарак йўқолди – БМТ
19:36 / 21.04.2026
БМТ бош котиблигига 4 номзод: улар ким ва қандай сайланади?
22:14 / 20.04.2026
Наркотиклар энди виртуал маконда: халқаро ҳамжамият Самарқандда бирлашди
21:35 / 20.04.2026