Жаҳон | 14:57 / 18.09.2021
10449
1 дақиқада ўқилади
Афғонистоннинг Жалолобод шаҳрида содир бўлган портлаш оқибатида 18 киши жароҳатланди
Пойтахт Кобулда ҳам иккита портлаш юз бергани хабар қилинмоқда.
Афғонистоннинг Нангарҳор вилоятидаги Жалолобод шаҳрида содир бўлган портлаш оқибатида 18 киши жароҳатланди, уч киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Shamshad News телеканали хабар берди.
Вилоят ахборот ва маданият бошқармаси эса ҳеч ким жароҳатланмаганини билдирган.
Бундан ташқари, пойтахт Кобулда ҳам иккита портлаш юз бергани хабар қилинмоқда. Портлашлардан бири Дашти-Барчи, иккинчиси Ирфони Ҳаррготи туманида содир этилган.
Хабар қилинишича, икки киши жароҳатланган.
Мавзуга оид
19:30
«Толибон» Ўзбекистондан «Термиз» чегара бозорида мусиқа қўймасликни сўради – ОАВ
12:20
Ўзбекистон президентининг махсус вакили Афғонистонга борди
12:00 / 12.10.2024
Сергелидаги портлаш: 4 нафар айбланувчининг ҳар бири 5 йилга озодликдан маҳрум қилинди
16:50 / 11.10.2024