Россия бозоридан сўнг энди Ўзбекистонда — GAC Мотор
Жорий йилнинг сентябрь ойида Ўзбекистон автомобиль оламида яна бир янги бренд ўз фаолиятини расмий равишда бошлади. Ушбу марка дилери ўз мижозларига нафақат замонавий автомобиллар, балки уларга сифатли сервис кўрсатиш билан шуғулланади ва 5 йиллик кафолат даврини ҳам тақдим қилади.
GAC мотор автомобиллари бутун МДҲ, хусусан Россия давлатида илиқ кутиб олинди ва сотувлар сони бўйича ҳам турдош автомобиллардан ўзиб кета бошлади. GC5 ва GC8 кроссоверлари Россиянинг аномал об-ҳаво шароитларида, ўрмонли, ёмғирли ҳудудларда ҳам истеъмолчилар ишончини оқлаб келмоқдa. Автомобилнинг замонавий кўриниши, қулайликлари ва юмшоқ подвесткаси ҳам айнан Ўзбекистон шароитига тўғри келади ва бу линейкадаги автомобиллар ҳам шаҳар ташқарисида кундалик юришлар учун мос келади.
Хитойда жойлашган GAC мотор заводида 2018 йилга қадар АҚШнинг JEEP, Япониянинг Honda, Тоyota автомобиллари ишлаб чиқарилган. Айнан ушбу завод конвеeри, муҳандислари ва дизайнерлари ёрдамида янги маркага асос солинган.
2021 йилнинг 1 сентябрдан бошлаб Тошкентдаги дилер GС5 моделининг савдоларини бошлади ва ҳозирда 3 хил рангдаги энг юқори позициядаги автомобиллар сотувда мавжуд.
Жорий йилнинг 1 октябрига қадар етти ўриндиқли, тўлиқ приводли GC8 моделнинг биринчи партияси Ўзбекистонга кириб келади ва сотувга қўйилади.
Моделининг нархи Ўзбекистон бозорида ҚҚС ва барча божхона тўловларини инобатга олган ҳолда 407 миллион сўмдан бошланади. Автомобил сенсорли панель,1,5 литрли тежамкор турбодвигатель, тўлиқ панорама том, мультируль, чармдан ишланган ўриндиқлар, сифатли акустика ва бир қанча премиум синфидаги автомобиллардаги каби «ёрдамчи»лар билан жиҳозланган бўлади.
Ҳозирда тайёр GC5 автомoбилларни Тошкент Шаҳар, Сергели туманида жойлашган Bestune Hongqi автосалонида тест-драйв қилиш ва сотиб олиш имконияти мавжуд.
Мурожаат учун:
Tel: +998 97 444 40 94
Tel: +998 97 444 40 92
Instagram: @bestune_hongqi
Telegram: t.me/fawbestuneuz
Сайт: faw-bestune.uz
Facebook: fb.com/bestune.uz/
Реклама ҳуқуқи асосида