Business class | 20:00 / 26.09.2021
391266
4 дақиқада ўқилади

MasterCard — истеъмолчилар фойдасини кўзлаган хавфсиз тўлов тизими

Дунёнинг исталган бурчагидан туриб яқинларига пул ўтказмоқчи бўлганлар учун MasterCard ҳар жойда мададкор бўла олади. Kun.uz’нинг «Business class» лойиҳаси доирасида MasterCard глобал тўлов тизими билан таништирамиз.

Яқинларингиз сизга хориждан ўша давлат валютасида маблағ ўтказишди. Бунинг учун сиз банкка бориб навбат кутишни ва пулни олгач уни ўз валютангизга алмаштиришни ўйламайсиз. Картага тушган пулни исталган вақтда, исталган валютада энг яқин банкоматдан нақдлаштириб олиш мумкин.

MasterCard нима ўзи?

MasterCard — дунёнинг 210 та давлатида 22 мингта молиявий ташкилотни бирлаштирувчи халқаро тўлов тизими. Компания бош қароргоҳи AҚШнинг Нью-Йорк штатида жойлашган. 1966 йилда ташкил топган MasterCard компанияси дунёдаги энг тан олинган брендлардан бўлиб, у тезкор харид қилиш қобилиятини, бутун дунё бўйлаб депозитларга кириш қулайлиги ва хавфсизлиги, шунингдек, тўловнинг мослашувчан вариантларини ифодалайди.

MasterCard карталари дунё бўйлаб миллионлаб жойларда қабул қилинади. У билан тўловларни амалга ошириш учун бир неча сония керак, холос. Тўлов тизими орқали бир йилда 22 млрд.га яқин операциялар амалга оширилади.

 

MasterCard нимадан ва қандай даромад қилади?

Тизим дунёнинг 210 дан ортиқ давлатида ҳукуматлар, корхоналар, тадбиркорлар, молия институтлари ва оддий истеъмолчиларни ўзаро боғлаб турувчи ришта ҳисобланади.

MasterCard даромадининг асосий манбаи бу — эмитентларга ҳар бир картадаги пул ҳажмига қараб доллар миқдорида нархланади. Яъни, бу эмитентлар тижорат банклари, корхоналар ва давлатлар бўлиши мумкин. Масалан, ҳар бир транзакция учун тижорат банкларидан муайян комиссия тўлови ундирилади.

Оддий истеъмолчилардан эса ҳеч қандай тўлов олинмайди.

MasterCard бренди анъанавий банкомат карталарини такомиллаштириб, карта эгаларига дунёнинг қайси бурчагида бўлишидан қатъи назар, пулларини хавфсиз сақлаш ва ишлата олиш имкониятини беради. Компаниянинг тўлов тизимида дунё бўйлаб 30 млн.га яқин сотиш тармоқлари уланган. Компания мижозларини турли имтиёзлар, бонуслар ва чегирмалар билан тез-тез сийлаб туриши унинг мижозлари янада кўпайишига сабаб бўлади.

 

Фирибгарлардан ҳимояланган хавфсизлик

2020 йилнинг апрель ойида MasterCard тизимига ҳакерлар ҳужуми уюштирилди. Шундан сўнг 2021 йилда MasterCard шахсни тасдиқловчи тизим Ekata компаниясини 850 млн долларга сотиб олди ва бу билан ўз хавфсизлигини янада барқарорлаштирди. Ekata дастурий интерфейс ёки махсус хизматлар орқали тизимдаги хавфсизликни таъминлайди. Яъни, фирибгарлар картани қўлга киритган тақдирда ҳам ундаги 16 талик рақам ва амал қилиш муддати билан ҳеч қандай натижага эриша олишмайди. Ekata мижознинг шахсий маълумотларини текшириш орқали унинг пулларини ҳимоялайди.

Компания яқинда 2024 йилдан бошлаб чип, пин код ва бармоқ изларидан фойдаланадиган янги биометрик карталарни йўлга қўйишини маълум қилди.

 

MasterCard логотипи ўзгармайди

Бизнесда муваффақият омадли белгилар орқали ҳам келиши мумкин. MasterCard билан худди шундай бўлган. Кесишган қизил ва сариқ доиралар 50 йилдан бери унинг рамзи бўлиб келмоқда. Замонавий ва содда дизайндаги логотип компанияни бутун дунёга танитди. Компания 2019 йилда ўз логотипини ўзгартирмоқчи бўлди ва фойдаланувчилар ўртасида сўровнома ўтказди. Шунда 80 фоиз иштирокчи MasterCard номини эшитмасдан туриб унинг логотипини танишини айтган ва шундан кейин логотип ўзгаришсиз қолдирилган. Чунки белгининг ўзгариши мижозларни чалғитиши мумкин эди.

Гулмира Тошниёзова тайёрлади.
Тасвирчи: Маҳмуд Солиев

Монтаж устаси: Нуриддин Нурсаидов

Мавзуга оид