Ўзбекистон | 19:59 / 30.03.2022
7445
5 дақиқада ўқилади

 “Трастбанк” ва MasterCard ҳамкорлигидаги акция совриндорлари ва бош соврин – Chevrolet Cobalt автомобили ғолиби аниқланди

Фото: Трастбанк

“Трастбанк” хусусий акциядорлик банки MasterCard билан ҳамкорликда ўтказаётган акциянинг навбатдаги ғолиблари қимматбаҳо совғаларга ҳамда Chevrolet Cobalt’га эга бўлишди.

Фото: Трастбанк
Фото: Трастбанк

Мазкур акцияда қатнашиш учун “Трастбанк”дан MasterCard халқаро пластик картасини очиш ҳамда фақат савдо ва хизмат кўрсатиш терминаллари, шунингдек, интернет сайтлари орқали камида 10 АҚШ доллари миқдорида тўловларни амалга ошириш зарур эди.

Бугун, 30 март куни ушбу акциянинг охирги 5-босқичи ўтказилди. Унда жорий йилнинг 1–18 март кунлари амалга оширилган транзакциялар қатнашди. Ғолиблар мазкур транзакциялар орасидан тасодифий тарзда, яъни рандом орқали аниқланди. Натижада 16 нафар ҳамюртимиз қимматбаҳо совғаларни қўлга киритди. Улар қуйидагилар:

Фото: Трастбанк

Mi Smart Band 6 браслети

(4 дона)

1.    Яна Ли  – Дархон филиали

2.    Сeвар Курбанова  – Самарқанд филиали

3.    Насиба Шарифова  – Самарқанд филиали

4.    Жасур Умаров – Амалиёт бошқармаси

Xiaomi Redmi Dots телефон учун симсиз эшитиш воситаси

(4 дона)

1.  Жакҳонгир Шоумаров – Амалиёт бошқармаси

2.  Закҳиджон Садиков – Амалиёт бошқармаси

3.  Алиджон Юнусов – Самарқанд филиали

4.  Роҳат Нурманова – Амалиёт бошқармаси

Power bank 10000 телефон қувватлагичи

(4 дона)

1.    Фeруза Базарова – Амалиёт бошқармаси

2.    Самандар Дониёров – Самарқанд филиали

3.    Каролина Лаишeва – Наманган филиали

4.    Мокҳинур Ҳамидова – Дархон филиали

Samsung Galaxy уяли алоқа телефони

(2 дона)

1.  Сирожхон Мухтаров – Жиззах филиали

2.  Азамжон Валихонов – Амалиёт бошқармаси

Samsung Smart TV телевизори

(1 дона)

1.    Татиана Сeрeда – Дархон филиали

Samsung кир ювиш машинаси

(1   дона)

1.    Камила Багирова – Амалиёт бошқармаси

Фото: Трастбанк

Шунингдек, акция бош соврини – Chevrolet Cobalt автомобили ғолиби ҳам аниқланди. Банкнинг Амалиёт бошқармаси мижози Андриан Гeоргиeвга ушбу Chevrolet Cobalt автомобили насиб этди.

Фото: Трастбанк

Азиз Пўлатов, пластик карталар департаменти бўлим бошлиғи:

“Трастбанк” хусусий акциядорлик банки MasterCard билан ҳамкорликда 2021 йил ноябрь ойида “Трастбанк билан бирга бўлинг ва совғага эга бўлинг” акциясига старт берган эди. Жорий йилнинг 18 мартига қадар давом этган ушбу акцияда жами 2 минг нафарга яқин иштирокчи қатнашди. Бугунги кунгача 60 нафар ғолиб аниқланиб, бир қатор қимматбаҳо совғаларга эга бўлишди. Бугун ҳам бир қанча совғалар ва супер ютуқ Chevrolet Cobalt автомобили эгалари аниқланди. Автомобил банкимиз томонидан тез кунларда ўз эгасига етказилиб, тантанали равишда топширилади”.

Фото: Трастбанк

Таъкидлаш жоизки, мижозлар банкка ташриф буюриб, ғолибларни аниқлаш жараёнини бевосита кузатиб боришди. Қолаверса, ушбу жараён Банкнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида онлайн намойиш этилди.

Фото: Трастбанк

Акция ғолибларини аниқлаш ва совғаларни топшириш жараёнида иштирок этган шоумен Жаҳонгир Хўжаев ўз мулоҳазаларини билдирди:

“Трастбанк” ўз мижозларини янада мамнун қилиш мақсадида ўтказаётган бугунги акция ғолиблари генератор орқали шаффоф тарзда аниқланди. Ғолиблар бевосита мижозлар кўз ўнгида аниқланиши ва бу жараён банкнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида жонли эфирда намойиш этилиши акциянинг ҳаққоний, ҳалол ўтказилганидан дарак беради ҳамда халқнинг ишончини оширади. Иштирокчиларнинг кўзларидаги мамнуниятдан уларнинг банк билан ҳамкорликдан хурсанд эканликларини билиш мумкин”.

Фото: Трастбанк

Банк жамоаси ғолибликни қўлга киритган юртдошларимизни ушбу муваффақият билан муборакбод этади.

“Трастбанк” – мижозларимиз мамнунияти биз учун муҳим! 

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид