Коронавирус: Ўзбекистонда сўнгги уч ойдаги энг паст кўрсаткич қайд этилди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги бир кунда Ўзбекистонда 400дан ортиқ кишида коронавирус, 68 кишида пневмония аниқлангани, икки касалликдан жами 4 киши вафот этгани ҳақида хабар берди.

«2021 йил 26 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 172493 (+403) нафарни ташкил этмоқда», дейилади хабарда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 29 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 10 нафари Андижон вилоятида,
- 6 нафари Бухоро вилоятида,
- 7 нафари Жиззах вилоятида,
- 5 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 4 нафари Навоий вилоятида,
- 15 нафари Наманган вилоятида,
- 36 нафари Самарқанд вилоятида,
- 9 нафари Сирдарё вилоятида,
- 15 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 29 нафари Фарғона вилоятида,
- 7 нафари Хоразм вилоятида,
- 90 нафари Тошкент вилоятида,
- 141 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Ўзбекистонда сўнгги марта бундан кам кунлик кўрсаткич 21 июнь куни қайд этилган - ўшанда 395та касалланиш ҳолати рўйхатга олинганди.
Кеча кун давомида:
- Қорақалпоғистон Республикасида 29 нафар,
- Андижон вилоятида 12 нафар,
- Бухоро вилоятида 6 нафар,
- Жиззах вилоятида 13 нафар,
- Қашқадарё вилоятида 4 нафар,
- Навоий вилоятида 3 нафар,
- Наманган вилоятида 12 нафар,
- Самарқанд вилоятида 38 нафар,
- Сирдарё вилоятида 17 нафар,
- Сурхондарё вилоятида 16 нафар,
- Фарғона вилоятида 29 нафар,
- Хоразм вилоятида 7 нафар,
- Тошкент вилоятида 109 нафар,
- Тошкент шаҳрида 123 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 167199 (+418) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил этмоқда.
ССВ сўнгги бир кунда коронавирусга чалинган беморларнинг яна 3 нафари вафот этгани ҳақида хабар берди, пандемия бошидан буён расмий статистика бўйича коронавирус туфайли қайд этилган ўлим ҳолатлари сони 1225 нафарни ташкил қилмоқда.
26 сентябрь куни 68 кишида пневмония аниқланиб, жами ҳолатлар сони 26980тага етди. Кеча беморларнинг 32 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 25269 нафарни ташкил қилмоқда.
Шунингдек, 1 бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 225 нафарга етди.
Тавсия этамиз
Швейцариядаги қишлоққа кўчиб келган сайёҳларга 24 минг доллардан пул тўланади
Жаҳон | 01:36 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Карлови Вари — Европанинг асосий соғломлаштириш жойи
Жамият | 15:00 / 09.06.2025
-
“Ерости бойликларимиз 3 триллион долларга баҳоланмоқда” — Шавкат Мирзиёев
Иқтисодиёт | 16:32
-
Британия молия ташкилоти Ўзбекистондаги хусусийлаштириш лойиҳаларида иштирок этади
Иқтисодиёт | 15:52
-
Франция Исроилдан Madleen бортида ушланган французларни зудлик билан озод этишни талаб қилди
Жаҳон | 15:38
Мавзуга оид

17:23 / 14.05.2025
Жазирамада организмни қандай ҳимоялаш лозим? – ССВ тавсиялари

20:35 / 01.04.2025
Россияда тарқалаётган «номаълум вирус» микоплазма пневмонияси бўлиб чиқди

22:53 / 03.01.2025
Еврокомиссия раҳбарида пневмониянинг оғир шакли аниқланди

16:38 / 03.12.2023