Ўзбекистонда хорижий давлатлар ҳарбий кадрлари тайёрланади
Президентнинг “Мудофаа вазирлиги олий ҳарбий таълим муассасаларида хорижий давлатлар ҳарбий кадрларини тайёрлаш ва ўқитиш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Мудофаа вазирлиги олий ҳарбий таълим муассасаларида (ОҲТМ) хорижий ҳарбий кадрлар билан ишлаш бўлимлари ташкил этилади. ОҲТМда хорижий давлатлар ҳарбий кадрларини тайёрлаш ва ўқитиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Унда таълим бериш тартиби ва уни молиялаштириш, шунингдек таълим олиш давомида хорижий ҳарбий кадрларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланган.
ОҲТМда хорижий давлатлар ҳарбий кадрларининг таълим олиши хорижий давлатларнинг расмий мурожаатига асосан Мудофаа вазирлиги томонидан президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши билан келишилган ҳолда ташкил этилади. У белгиланган тартибда тузиладиган икки томонлама халқаро шартномаларга мувофиқ беғараз, имтиёзли ҳамда тўлов асосида ОҲТМнинг курсантлари, тингловчилари ва докторантлари учун амалга оширилади.
ОҲТМда хорижий ҳарбий кадрлар учун йиллик қабул квоталари Президент томонидан белгиланади. Хорижий ҳарбий кадрларга таълим бериш олий ҳарбий таълимнинг бакалавриат дастури бўйича курсантлар умумий чекланган штат бирликларидан ташқари ажратиладиган қўшимча квоталар доирасида, магистратура, ҳарбий интернатура, клиник ординатура ва докторантура дастури бўйича ОҲТМга ажратилган квоталардан ташқари қўшимча квоталар доирасида амалга оширилади.
ОҲТМга хорижий ҳарбий кадрлар кириш имтиҳонларисиз ўқишга қабул қилинади. Таълим бериш олий ҳарбий таълимнинг таълим дастурлари бўйича ўзбек ва рус тилида кундузги таълим шаклида амалга оширилади.
Хорижий ҳарбий кадрларга таълим бериш қуйидагича амалга оширилади:
- олий ҳарбий таълимнинг бакалавриат дастури бўйича;
- олий ҳарбий таълим даражасига мувофиқ келадиган олий ҳарбий таълимнинг магистратура, ҳарбий интернатура, клиник ординатура дастури бўйича;
- магистратура олий ҳарбий таълим даражасига мувофиқ келадиган олий ҳарбий таълимнинг оператив-стратегик даражаси дастури бўйича;
- олий таълимдан кейинги таълим даражасига мувофиқ келувчи докторантура дастури бўйича;
- тайёргарлик курсларининг якка таълим ва факультатив дастурлари асосида;
- қўшимча касбий дастурлар бўйича.
Қуйидагиларни тугатган хорижий ҳарбий кадрларга:
- талаб этилган ҳажмдаги таълим дастурларини ўзлаштирган хорижий ҳарбий кадрларга дастлабки «лейтенант» ҳарбий унвони, мутахассислиги бўйича тоифа берилади, белгиланган намунадаги диплом ва кўкрак нишони тақдим этилади;
- Қуролли Кучлар Ҳарбий тиббиёт академиясининг бакалавриат босқичини тамомлаган хорижий ҳарбий кадрларга дастлабки «тиббий хизмат лейтенанти» ҳарбий унвони ва «ҳарбий врач» мутахассислигини берадиган давлат намунасидаги диплом ва кўкрак нишонлари тақдим этилади, ҳарбий интернатурани тамомлагач, навбатдаги «тиббий хизмат катта лейтенанти» ҳарбий унвони ва тегишли мутахассислиги бўйича гувоҳнома берилади;
- олий ҳарбий таълимнинг магистратура даражасига мувофиқ келадиган олий ҳарбий таълим (оператив-тактик, оператив-стратегик даражаси) дастури бўйича талаб этилган ҳажмдаги таълим дастурларини ўзлаштирган хорижий ҳарбий кадрларга тегишли магистр даражаси ҳамда белгиланган давлат намунасидаги диплом ва кўкрак нишонлари тақдим этилади;
- олий таълимдан кейинги таълим даражасига мувофиқ келадиган докторантура дастурини тугатган ва белгиланган тартибда диссертация ҳимоя қилган хорижий ҳарбий кадрларга тегишли фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси берилади;
- қисқа муддатли курсларни тамомлаган хорижий ҳарбий кадрларга белгиланган намунадаги гувоҳномалар (сертификатлар) берилади.
Тавсия этамиз
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Тошкентда автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун онлайн ариза бериш мумкин бўлди
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Стоматология поликлиникалари хусусийлаштирилади
Ўзбекистон | 10:56 / 24.04.2025
Божхонадаги чекловлар: фуқаро божни тўлай олмаса, нима бўлади?
Ўзбекистон | 22:43 / 23.04.2025
Мавзуга оид

08:43 / 25.04.2025
Қозоғистонда Россия билан урушга тайёргарлик кўрилаётгани рад этилди

00:22 / 25.04.2025
Нидерландия қироли мамлакатни «тиш-тирноғигача қуроллантиришга» чақирди

08:30 / 07.04.2025
Британия ва Франция «Кўнгиллилар коалицияси» мудофаа вазирларини йиғмоқда

17:30 / 28.03.2025