17:59 / 29.09.2021
6562

Фарғона водийсида кун давомида иккинчи зилзила кузатилди

Қирғизистонда 29 сентябрь, Тошкент вақти билан соат 17:41 да юз берган зилзила Фарғона вилоятининг қатор ҳудудларида сезилди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.

Ер силкиниши координаталари: 40,16 градус шимолий кенглик; 71,75 градус шарқий узунлик. Қайд этилишича, зилзила эпицентри Тошкентдан 246 километр жануби-шарқда жойлашган бўлиб, ўчоғи 5 километр чуқурликда, магнитудаси 4,3 баллга тенг бўлган. 

Ушбу ерости силкиниши Андижоннинг қуйидаги ҳудудларида сезилган:

  • Фарғона туманида: 4 балл, 14 км;
  • Қувасой шаҳрида: 3-4 балл, 24 км;
  • Фарғона туманида: 3-4 балл, 25 км;
  • Марғилон туманида: 3 балл, 33 км;
  • Олтиариқ туманида: 3 балл, 38 км;
  • Тошлоқ туманида: 2-3 балл, 39 км;
  • Қўштепа туманида: 2-3 балл, 43 км;
  • Қува туманида: 2-3 балл, 46 км;
  • Риштон туманида: 2 балл, 52 км;
  • Ёзёвон туманида: 2 балл, 54 км;
  • Бағдод туманида: 2 балл, 59 км;
  • Бўстон туманида: 2 балл, 60 км;
  • Сўх туманида: 2 балл, 60 км;
  • Марҳамат туманида: 2 балл, 61 км.

Куннинг биринчи ярмида Қирғизистонда юз берган зилзила Андижоннинг қатор ҳудудларида сезилгани ҳақида хабар берилганди.

Top