10:06 / 30.09.2021
1282

Сурхондарёда ер сотишини айтиб фуқаронинг 4 400 доллар пулини ўзлаштирган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Сурхондарё вилояти Денов туманида ер сотишини айтиб фуқаролардан бирининг 4 400 АҚШ долларини ўзлаштирган шахсга жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2021 йил 10 сентябр куни Денов тумани Буюк келажак маҳалласида яшовчи И.Солия, туман ИИБга ариза билан мурожаат қилган. Аризада у, 2021 йил январ ойида, туманнинг Жомий маҳалласида яшовчи, О.Умид, туманнинг Боғишамол маҳалласида жойлашган 5 сотих ерни ўзининг номида эканини айтиб 4 400 долларга сотгани, аммо ерни ҳанузгача расмийлаштириб бермасдан алдаб келаётганини маълум қилган.

Қайд этилишича, жорий йил 20 сентябр куни О.Умидга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Top