Ўзбекистон | 09:10 / 30.09.2021
4326
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда «Янги Ўзбекистон» боғига янги автобус йўналиши очилади 

Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси томонидан “Машинасозлар метроси – Янги Ўзбекистон боғи” йўналиши бўйлаб янги автобус йўналиши ташкил этилмоқда.

Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси хабарига кўра, ушбу йўналишда фаолият кўрсатиш истагида бўлган ташувчиларнинг аризалари 2021 йил 10 октябрь кунига қадар қабул қилинади. 

Йўналишнинг умумий узунлиги 13 км, йўлга кетадиган вақт - тахминан 36 дақиқа. Бу йўналишда 6 та автобус ишлайди, улар орасидаги интервал 12 дақиқани ташкил қилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид