14:27 / 03.10.2021
10252

Тошкентда Ўзбекистон U-14 чемпионати старт олмоқда

4 октябрь куни Суперлига ва Про лига тарбияланувчилари Тошкент шаҳрида йиғилади. Чиғатой спорт мажмуасида турли ҳудудлардан келган жамоалар ўртасидаги мусобақа бошланади. 

«ЎзПФЛ байроғи остида ўтадиган Ўзбекистон U-14 чемпионатида соф ва тоза футбол кафолатланади. Яқин уч йил ичида парвоз қилишга тайёргарлик кўраётган ўсмирлар сизни кутади. Кўрамиз, қайси профессионал клуб ўз пойдеворига қандай эътибор бермоқда экан», дейди Ўзбекистон профессионал футбол лигаси бош директори Диёр Имомхўжаев.

Жами 20 жамоа беш гуруҳда баҳс олиб боради.

Мусобақалар 14 октябрга қадар давом этади.

Top