Ўзбекистон | 12:05 / 07.10.2021
4660
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда кўп квартирали уйларни таъмирлашга 100 млрд сўм ажратилди

Бу маблағлар бутун республика бўйлаб кўп квартирали уйлар ва уларнинг атрофини таъмирлашга ажратилади. 

2021 йилда кўп квартирали уйларни мукаммал ва жорий таъмирлаш чора-тадбирларини амалга ошириш учун Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига 100 млрд сўм ажратилган. Бу ҳақда уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири ўринбосари Назиржон Назиров 6 октябр куни АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди.

“Кўп квартирали уй жойларни тиклаш учун ажратиладиган маблағлар тасдиқланган манзилли рўйхатга асосан том, кириш йўлакларини таъмирлашга, кодли, темир эшик ўрнатишга, электр шит ва ертўла қисмларини таъмирлаш, уй ичидаги муҳандислик тармоқлари, фасад, болалар майдончасини қуриш ва таъмирлаш, ирригация тармоқлари, йўлакларни бетонлаш, ташқи ёритиш тизимлари ҳамда умумфойдаланиш учун ҳожатхоналарни қуриш ва таъмирлашга ажратилган”, – дея вазир ўринбосарининг сўзларини келтирмоқда Кun.uz мухбири.

Эслатиб ўтамиз, йил бошида вазирлик 2 136та кўп квартирали уйларни таъмирлашга тижорат банкларидан 121,9 млрд сўм кредит маблағлари жалб қилинганини маълум қилганди. Шунингдек, 2021 йилда 1000та лифтни янгилаш хабар қилинган.

Мавзуга оид