Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«AGROMIR» шарбатлари: улкан боғдан халқ дастурхонигача босилаётган шарафли йўл
«Bliss» ҳамда «Meva» шарбатлар ва нектарлар бренди соҳиби «AGROMIR» МЧЖ шаклидаги қўшма корхонаси қатор йиллардан бери ижтимоий тармоқларда маҳсулот истеъмолчилари ўртасида танлов ўтказиб, уларни Самарқандга саёҳатга таклиф этиб келмоқда.

Instagram ижтимоий тармоғида ўтказилган навбатдаги танловнинг 20 га яқин ғолиблари қадимий ва ҳамиша навқирон шаҳар Самарқандга келишди.
Яхши анъанага айланган Самарқандга таклифдан бош мақсад — маҳсулот ишлаб чиқарилишини ўз кўзлари билан кўриши, севимли табиий ичимликларининг тайёрланиш босқичлари билан яқиндан таништириш ҳамда уларнинг брендга бўлган муҳаббатини янада ошириш, албатта.
Меҳмонлар аввал Жомбой туманида жойлашган боғ ва далаларда «AGROMIR» МЧЖ ҚК учун сархил мевалар қандай етиштирилаётгани билан танишишди.
Уларнинг 1000 гектардан зиёд қисмида олма, гилос,беҳи, шафтоли, ўрик каби меваларнинг жаҳонда тан олинган, хориждан келтирилган ҳосилдор турлари интенсив усулда, томчилатиб суғориш йўли билан етиштирилмоқда.


Директор ўринбосари Хуршед Олимовнинг ҳикоя қилиб беришича, мевалар май ойидан бошлаб ноябрь охирларигача терилади. Мевалар қўлда терилади.


Меҳмонлар ва истеъмолчилар Гулобод қўрғонидаги «AGROMIR» МЧЖ ҚКнинг қадоқлаш линиясида ҳам бўлишди. Санитария ва гигиена қоидаларига риоя қилинган ҳолда, цехларга кириш олдидан уларнинг уст-бошларига ҳимояловчи либос, тиббиёт ниқоби берилди.
Улар ўзлари севиб истеъмол қиладиган «Bliss», «MEVA» брендлари остидаги шарбатлар қандай қадоқланишини ўз кўзлари билан кўришди. Қайд этиш жоизки, кичкинтойлар учун ҳам кичик идишларда «Bliss Smile» ва «Bliss Trolls» шарбатлари қадоқланади.

Шинни тайёрлаш цехи, консервалаш цехи, шарбат қўйиш цехида бўлиб, маҳсулотлар стерил шароитда, барча санитария нормаларига риоя қилинган ҳолда тайёрланишига шоҳид бўлишди.

Швейцариянинг Tetra Pak фирмаси томонидан ишлаб чиқарилган замонавий қуйиш ва қадоқлаш линияларида барча хавфсизлик меъёрларига амал қилинади. Маҳсулотни қадоқлашда ишлатиладиган қоғозлар 6 қаватли бўлиб, у ҳам Tetra Pak фирмасиники. Бундай қадоқланган маҳсулотлар бир йил давомида истеъмол учун яроқли бўлади.

Қайд этиш жойизки, линияда барча шарбатлар мутлақо асептик шароитда, кислород киришининг олди олинган ҳолда идишларга қуйилади.

Корхона «Marinelle» бренди остида маҳсулотлар консерваланадиган цехда ҳам бўлишди. Бу ерда маринадланган помидор ва бодринглар, ассорти ва томат пастаси уй рецептлари асосида, бироқ саноат миқёсида ишлаб чиқарилади. Маҳсулотларнинг катта қисми Ўзбекистон саховати слогани остида МДҲ давлатларига экспорт қилинади.


Меҳмонлар корхона томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни дегустация қилишди. Меҳмонларга компания томонидан тушлик уюштирилди, хайрлашув чоғида эса уларнинг барчасига компания томонидан совғалар берилди.

Биз корхонага таклиф этилган меҳмонлардан ўз таассуротлари билан ўртоқлашишни сўрадик.
«Мен «Ҳалол» сертификати комиссияси аъзосиман. Юртимиздаги жуда кўп озиқ-овқат етиштирувчи корхоналарда бўлиб иш жараёни билан шахсан танишганман. «AGROMIR» МЧЖга ҳам таклиф қилишди. Ҳаммаси ўз кўзим билан кўриб, шоҳид бўлдимки, ишлар бошидан охиригача пок-покиза йўлга қўйилган. Уни ҳеч қандай ҳадиксиз, бемалол истеъмол қилиш мумкин», — дейди Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туман бош имом-хатиби Акбарали Маматов.
«Мен умримда биринчи бор Самарқанд шаҳрига келяпман. Бундай саёҳатни ташкил қилгани учун «AGROMIR»га раҳмат. Жуда катта таасурот қолдирди. Компания ҳам, шаҳар ҳам. Пандемия бошланганидан буён уйдан ҳеч қаёққа чиқа олмай қолган эдим. Зерикиб кетгандим, қолаверса бирор жойга чиқишдан ҳам чўчир эдим. Энди вакцина билан эмланиб, саёҳат қилишга имкон пайдо бўлган чоғда омадим келиб танловда ютдим. Азалдан, оиламиз билан «Bliss» бренди остидаги маҳсулотларни севиб истеъмол қиламиз.
Мен атрофдаги қишлоқлардан оз-оздан мева тўплаб, шарбат қилинса керак деб ўйлар эдим. Умуман тасаввуримга тўғри келмас экан. Менга тозалик, тартиб, яъни бошдан охиригача ҳамма нарсанинг устида ўзлари назорат қилиб туришлари жуда маъқул бўлди.
Дарвоқе, компания ишлаб чиқараётган, ҳали сотувга чиқарилмаган янги маҳсулотларни ҳам биринчилардан бўлиб татиб кўриш бахтига муяссар бўлдик. Менга «Манго-алоэ» шарбати жуда ёқди», — дейди шифокор Табассум Абдураҳмонова.
«Мен бу компания танловида иккинчи марта ғолиб бўлаяпман. Жуда миннатдорман. 5 йилча аввал Facebook’да ўтказилган танловда ғолиб бўлиб, бошқалар билан Самарқандга келган эдим.
Очиғи, мени ҳайрон қолдиришолмаса керак, нимадир ўзгариш бўлган тақдирда ҳам бу қадар катта ўзгаришни очиғи кутмагандим. Корхонанинг 5 йил олдингиси билан ҳозиргиси ўртасида жуда катта фарқ кўрдим. Айниқса, яратилган боғ менда катта таассурот қолдирди. 5 йил аввал корхонадагилар аҳолидан мева-сабзавот сотиб олишларини, ўртада узилишлар бўлиб қолишларини айтишган. Ҳозир бунга эҳтиёж йўқ, маҳсулот узлуксиз етказилади. Яна уларни сақлаш учун катта музлатгич ҳам барпо этилибди», — дейди Тошкент шаҳрида яшовчи Зилола Раҳимова.
Сайт: www.agromir.uz
Шуҳрат Шокиржонов, Kun.uz мухбири.
Фотолар муаллифи: Жаҳонгир Алибоев.
Реклама ҳуқуқи асосида