Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Конго дарёсида сол чўкиши оқибатида 51 киши ҳалок бўлди
Конго дарёсида тунда сол чўкиши оқибатида 51 киши ҳалок бўлди, 69 киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.
Фото: France 24
Конго демократик республикасининг Монгала провинцияси губернатори вакили Нестор Магбадонинг маълум қилишича, бедарак йўқолганлар сони тахминий бўлиб, у солнинг ўлчамидан келиб чиқиб баҳоланган. Сол 9та анъанавий ёғоч каноэдан ташкил топган бўлиб, улар бир-бири билан боғланган бўлган.
Магбадонинг таъкидлашича, 39 киши омон қолган. Унинг айтишича, қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда, бироқ тирик қолганларни топишга умид тобора сўниб бормоқда.
Фалокатга сол ҳаддан ортиқ юклангани ва ёмон об-ҳаво сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда. Провинция маъмурияти фожиа муносабати билан 11 октябрдан 3 кунлик мотам эълон қилди.
Мавзуга оид
09:05 / 21.01.2026
Испанияда поезд устига девор қулади: машинист ҳалок бўлди
09:50 / 11.10.2025
Россияда йил бошидан бери тўртинчи ҳарбий самолёт ҳалокатга учради
11:25 / 01.10.2025
Конго ДР собиқ президенти Кабила сиртдан ўлим жазосига ҳукм қилинди
23:49 / 16.07.2025