Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда 5та автомобил иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида 5та автомобиль олдинма-кетин тўқнашгани тўғрисида маълумот тарқалди. ИИВ ЙҲХББ ҳолат бўйича расмий хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 11 октябрь куни соат 07:45ларда, Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Мустақиллик шоҳкўчасида, "Пушкин" метро бекати яқинида оралиқ масофани сақламаслик оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси юз берган.
Маълум қилинишича, "Captiva", "Vaz-2106", "Lacetti", "Cobalt" ва "Spark" русумли автомобиллар олдинма-кетин тўқнашган. Тўқнашув натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
16:14
Электропоезд чиптасини Тошкент жамоат транспорти билан боғловчи тарифлар жорий этилади
15:14
Йўлкирани автобусга чиқиш пайтида тўлаш мажбурий бўлади
15:21 / 03.06.2026
Гувоҳномаси йўқ икки йигитчанинг пойгаси ўлимлар билан тугади
10:04 / 03.06.2026