Жамият | 15:46 / 12.10.2021
6356
2 дақиқада ўқилади

«Вақф кўмаги» – Сирдарёда: Хотин-қизларга рўзғор буюмлари, болаларга «Хатна тўйи»

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги «Вақф» хайрия жамоат фонди «Вақф кўмаги» лойиҳасини амалга оширишда давом этмоқда.

Фото: «Вақф» фонди

10 октябрь куни мазкур хайрия лойиҳасининг навбатдаги босқичи Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида ўтказилди.

«Тадбир йиғилганлар учун қўшалоқ тўйга айланди. Муҳтожларга хайриялар билан бир қаторда 20та ночор оила фарзандларининг «Хатна тўйи» ҳам ўтказиб берилди.

Маросим давомида 20та оилага тикув машинаси ва бир оилага катта қандолат печи ҳамда тўй болаларнинг ҳар бирига велосипед, кийим-кечаклар шунингдек, ун, ёғ ва озиқ-овқат маҳсулотлари хайрия сифатида берилди.

Умид қиламизки, берилган анжомлар орқали опа-сингилларимиз ўз касбларини давом эттиради ва тез орада даромад қилиб, рўзғорини бутлайди. 

Ушбу хайрияга ҳисса қўшган барча ҳамюртларимизни Аллоҳ таоло икки дунёда азиз қилсин!» дейилади «Вақф» фонди матбуот хизмати хабарида.

Яқин кунларда ушбу лойиҳанинг кейинги босқичи бошқа бир вилоятда ҳам ўтказилиши маълум қилинган.

Фото: «Вақф» фонди
Фото: «Вақф» фонди
Фото: «Вақф» фонди
Фото: «Вақф» фонди
Фото: «Вақф» фонди
Фото: «Вақф» фонди
Фото: «Вақф» фонди

Мавзуга оид