«Вақф» фонди Андижонда 30та муҳтож оилага электр печ ва тикув машиналари тақдим этди
Касб-ҳунарга эга аммо фаолият юритиши учун асбоб ускунаси йўқ, ночор ҳамюртларимиз учун «Вақф» хайрия жамоат фонди томонидан «Вақф кўмаги» лойиҳаси Андижон вилоятида давом эттирилди.
Дастлаб Хоразм ва Сирдарё вилоятларида 20 ва 40та оилага техникалар берилганди. 6 ноябрь куни Андижон вилоятида «Вақф кўмаги» хайрия тадбири доирасида 30 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларни ижтимоий фойдали меҳнатга бевосита жалб қилиш орқали қўллаб-қувватлаш мақсадида тикув машинаси ва электр печлар тақдим этилди.
Андижон шаҳрида бўлиб ўтган тикув машиналари ва турли пишириқлар пишириш учун мўлжалланган печларни топшириш маросимида вилоят бош имом-хатиби Мирзамақсуд Алиев, «Вақф» хайрия жамоат фонди раҳбари биринчи ўринбосари Музаффар Саломов иштирок этди.
Мавзуга оид
22:45 / 19.11.2024
Маданий мерос агентлиги Андижондаги Бобур ҳайкалини кўчириш бўйича тарқалган хабарларга муносабат билдирди
10:40 / 19.11.2024
Андижонда Бобур ҳайкалини кўчириб, ўрнига савдо мажмуаси, кўнгилочар марказлар қуриш режалаштирилмоқда
21:10 / 18.11.2024
Андижонда 1800 гектар ернинг тоифаси ўзгартирилиб, ишлаб чиқариш мажмуалари қурилади
11:09 / 08.11.2024