Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Франциянинг Беларусдаги элчиси Минск талаби билан республикани тарк этди
Франциянинг Беларусдаги элчиси Николя де Буйан де Лакост Минск талаби билан мамлакатни тарк этди. У 2020 йил сентябрда Беларусь президентига ишонч ёрлиқлари топшириш маросимида иштирок этмаган.
Фото: by.ambafrance.org
Беларусь ташқи ишлар вазирлиги дипломатдан республикани 18 октябргача тарк этишни талаб қилган.
Николя де Лакост Франциянинг Беларусдаги элчиси лавозимини 2020 йилда эгаллаган. Ўша йил сентябрда у Беларусь президенти Александр Лукашенкога ишонч ёрлиқлари топширилишида иштирок этмаган. Кейинроқ, 8 декабрда француз дипломати ишонч ёрлиғининг нусхасини Беларусь ташқи ишлар вазири Владимир Макейга топширган.