Навоийда 179 млн долларлик қуёш фотоэлектр станцияси қурилади

Фото: KUN.UZ
Президентнинг “Навоий вилояти Нурота туманида қуввати 200 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциясини қуриш” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Ҳужжатда қайд этилишича, “Phanes Energy Holding III B.V.” (Бирлашган Араб Амирликлари) компанияси томонидан (инвестор) “Навоий вилояти Нурота туманида қуввати 200 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциясини қуриш” инвестиция лойиҳаси доирасида Ўзбекистонда “Quyosh-Energy” МЧЖ ХК (лойиҳа компанияси) таъсис этилган.
Ўзбекистон ҳукумати номидан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, инвестор ва лойиҳа компанияси (кейинчалик битимга қўшилишини ҳисобга олган ҳолда) ўртасида 2021 йил 2 апрелда лойиҳа компаниясининг мажбуриятларини назарда тутувчи инвестиция битими имзоланган.
Инвестиция битимига мувофиқ, инвестор ва лойиҳа компанияси:
- инвестиция лойиҳасини амалга оширишнинг бутун даври мобайнида Навоий вилояти Нурота туманида қуввати 200 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциясини (ҚФЭС) лойиҳалаштириш, молиялаштириш, қуриш ҳамда эксплуатация қилиши;
- юзага келиши мумкин бўлган хавф-хатарларни ўз зиммаларига олган ҳолда, жами дастлабки баҳолаш бўйича 179 млн АҚШ доллар миқдорида тўғридан тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиши белгиланган.
Билдирилишича, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ ва инвестор ўртасида 2021 йил 2 апрелда электр энергиясини сотиб олиш тўғрисида битим тўғридан тўғри музокаралар натижасида имзоланган.
Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битимга мувофиқ:
- инвестор ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларидан лойиҳа компанияси фойдасига электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битимларга мувофиқ воз кечиши;
- лойиҳа компанияси ишлаб чиқарилган электр энергиясини кафолатланган тарзда “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ тимсолида ягона харидорга сотиш мажбуриятини олгани;
- лойиҳа компанияси қурилиш давридаги ўз мажбуриятларини лозим даражада бажарилишининг таъминоти сифатида 7,2 млн АҚШ доллари миқдорида банк кафолати тақдим этилиши белгиланган.
Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битимга мувофиқ инвестиция лойиҳаси доирасида қуёш фотоэлектр станциясини ягона электр энергияси тармоғига улаш учун қуриладиган ҳаво электр узатиш тармоқлари ва бошқа электр қурилмаларини инвестор ва лойиҳа компанияси томонидан қурилиши ва ушбу ишлар учун сарфланган харажатлар “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ томонидан 10 йил давомида ойлик тўловлар асосида қопланади;
“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битим шартларига мувофиқ, 25 йил давомида электр энергиясини кафолатланган тарзда харид қилиш мажбуриятини олган ва электр энергияси учун тўловни миллий валютада амалга ошириши назарда тутилган.
Ўзбекистон ҳукумати номидан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, инвестор ва лойиҳа компанияси ўртасида тузилган инвестиция битими тасдиқланади. Белгиланишича, инвестиция битими унда кўрсатилган шартлар асосида кучга киради.
“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ ва лойиҳа компанияси ўртасида тўғридан тўғри музокаралар натижасида имзоланган электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битим маъқулланади.
Мавзуга оид

22:21 / 08.05.2025
Жиззах вилоятида палеолит ва неолит даврларига оид янги археологик масканлар аниқланди

12:08 / 24.03.2025
Нуротада боғча болаларига яроқсиз гўшт берилаётгани аниқланди

11:02 / 22.12.2022
“Нурота” қўриқхонасида ўрнатилган фотоқопқонларда Қизилқум архарларининг бир суруви суратга олинди

17:23 / 21.04.2022