Ўзбекистон | 07:50 / 20.10.2021
10787
1 дақиқада ўқилади

Фотиҳ Жалолов Cатира театри директори этиб тайинланди

Жорий йилнинг 19 октябрь куни Ўзбекистон давлат сатира театрида Ўзбекистон маданият вазирининг биринчи ўринбосари Баҳодир Аҳмедов раислигида йиғилиш бўлиб ўтди. 

Фото: Chotki TV

Йиғилишда ташкилий масала кўрилиб, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фотиҳ Жалолов Ўзбекистон давлат сатира театри директори этиб тайинланди

Ўз меҳнат фаолиятини 1986 йили Тошкент театр ва рассомлик санъати институти “Қўғирчоқ актёри маҳорати” кафедрасида ўқитувчиликдан бошлаган Фотиҳ Жалолов бугунга қадар Маданият вазирлиги тизим ташкилотларида турли вазифаларда фаолият юритган. 

Абдулла Қаҳҳор номидаги сатира театри Ўзбекистондаги ягона ҳажв театридир. Театр 1986 йилда Тошкент шаҳрида «Гап эгасини топади» дастури билан очилган. 

Мавзуга оид