18:29 / 22.10.2021
7940

Ўзбекистонда ковид қурбонлари сони расман 1300га етди, ССВ кунлик ҳолатлар камаймаётганини маълум қилди

21 октябрь куни Ўзбекистонда коронавирусдан 3 та ўлим ҳолати қайд этилди ва ушбу касалликдан вафот этганлар сони расман 1300 нафарга етди.

ССВ матбуот хизмати хабарига кўра, сўнгги бир кунда Ўзбекистонда 398 кишида коронавирус инфекцияси аниқланган ва жами ҳолатлар сони 182 819тани ташкил этди.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 11 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 
  • 14 нафари Андижон вилоятида,
  • 10 нафари Бухоро вилоятида,
  • 13 нафари Жиззах вилоятида,
  • 4 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 2 нафари Навоий вилоятида,
  • 17 нафари Наманган вилоятида,
  • 40 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 11 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 6 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 25 нафари Фарғона вилоятида,
  • 19 нафари Хоразм вилоятида,
  • 83 нафари Тошкент вилоятида,
  • 143 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Касалликдан соғайганлар жами 178 695 (+376) нафарга етди:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 16 нафар,
  • Андижон вилоятида 10 нафар,
  • Бухоро вилоятида 10 нафар,
  • Жиззах вилоятида 11 нафар,
  • Қашқадарё вилоятида 4 нафар,
  • Навоий вилояти 3 нафар,
  • Самарқанд вилоятида 36 нафар,
  • Сирдарё вилоятида 7 нафар,
  • Сурхондарё вилоятида 4 нафар,
  • Фарғона вилоятида 24 нафар,
  • Хоразм вилоятида 20 нафар,
  • Тошкент вилоятида 81 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 150 нафар бемор тузалди.

Кун давомида 14 та пневмония ҳолати ҳам аниқланди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги пневмония бўйича статистик маълумотларни эълон қила бошлаган 5 июлдан буён 27,6 минг ҳолат қайд этилган, 26,1 мингга яқин одам соғайган.

Аввалроқ, ССВ ўрта аҳволдаги беморни даволаш 15 млн сўмга тушаётгани ва болаларни коронавирусга қарши эмлаш зарурлиги ҳақида маълум қилган эди.

Top