Ўзбекистон | 10:07 / 07.04.2021
23755
2 дақиқада ўқилади
Коронавирус: Сўнгги бир кунда яна 200га яқин янги ҳолат қайд этилиб, бир бемор вафот этди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги бир кунда Ўзбекистонда яна 200га яқин кишида коронавирус қайд этилиб, 1 нафар бемор вафот этгани ҳақида хабар берди.
«2021 йил 6 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 84127 (+192) нафарни ташкил этмоқда», дейилади ССВ хабарида.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 2 нафари Андижон вилоятида,
- 4 нафари Бухоро вилоятида,
- 15 нафари Самарқанд вилоятида,
- 3 нафари Сирдарё вилоятида,
- 1 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 2 нафари Фарғона вилоятида,
- 2 нафари Хоразм вилоятида,
- 22 нафари Тошкент вилоятида,
- 140 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
- Қорақалпоғистон Республикасида 10 нафар,
- Қашқадарё вилоятида 1 нафар,
- Фарғона вилоятида 4 нафар,
- Тошкент вилоятида 21 нафар,
- Тошкент шаҳрида 138 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 82055 (+174) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.
Шунингдек, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 633 нафарга eтди.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 1439 нафар бемор даволанмоқда, шундан 229 нафари оғир, 104 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Мавзуга оид
11:40 / 13.12.2022
Ўзбекистонда кунлик коронавирус статистикаси сезиларли пасайди
10:54 / 07.12.2022
Тошкент шаҳрида бир кунда 100 дан ортиқ кишида коронавирус аниқланди
10:10 / 04.12.2022
Коронавирус: Ўзбекистонда кунлик ҳолатлар сони февралдаги даражага қайтди
11:15 / 02.12.2022