Ўзбекистон | 10:08 / 08.04.2021
20184
1 дақиқада ўқилади
Коронавирус: Сўнгги бир кунда 200га яқин ҳолат аниқланиб, бир бемор вафот этди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги бир кунда 200га яқин кишида коронавирус қайд этилиб, яна 1 нафар бемор вафот этгани тўғрисида хабар берди.
«2021 йил 7 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 84322 (+195) нафарни ташкил этмоқда», дейилади хабарда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 2 нафари Андижон вилоятида,
- 9 нафари Бухоро вилоятида,
- 18 нафари Самарқанд вилоятида,
- 2 нафари Сирдарё вилоятида,
- 3 нафари Фарғона вилоятида,
- 1 нафари Хоразм вилоятида,
- 24 нафари Тошкент вилоятида,
- 132 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
- Бухоро вилоятида 7 нафар,
- Самарқанд вилоятида 4 нафар,
- Сирдарё вилоятида 21 нафар,
- Тошкент вилоятида 18 нафар,
- Тошкент шаҳрида 129 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 82234 (+179) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.
Шунингдек, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 634 нафарга eтди.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 1454 нафар бемор даволанмоқда, шундан 229 нафари оғир, 104 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Мавзуга оид
11:40 / 13.12.2022
Ўзбекистонда кунлик коронавирус статистикаси сезиларли пасайди
10:54 / 07.12.2022
Тошкент шаҳрида бир кунда 100 дан ортиқ кишида коронавирус аниқланди
10:10 / 04.12.2022
Коронавирус: Ўзбекистонда кунлик ҳолатлар сони февралдаги даражага қайтди
11:15 / 02.12.2022