Жиззахда бошқарувни йўқотиб иккита машина билан тўқнашган “Дамас” ҳайдовчиси вафот этди
Жиззахда содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида бошқарувни йўқотган “Дамас” иккита машина билан тўқнашган. Оқибатда унинг ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этган. Бу ҳақда Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, жорий йил 14 октябр куни соат 15:45 ларда давлат аҳамиятига эга бўлган 4Р-35 Жиззах–Гагарин автомобиль йўлининг Шароф Рашидов тумани ҳудудидан ўтган 17-километрида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Жиззах шаҳрида яшовчи ҳайдовчи ўз бошқарувида бўлган “Дамас” машинаси билан Пахтакор–Жиззах йўналишида ҳаракатланиб кетаётиб бошқарувни йўқотган. Натижада аввал йўл четида тўхтаб турган Шароф Рашидов туманида яшовчи шахсга тегишли “Матиз” машинасини уриб юборган.
Сўнг қарама-қарши йўналишдан ҳаракатланиб келаётган “Нексия” машинаси билан тўқнашган. “Нексия” машинаси йўл четига чиқиб ағдарилиб кетган. Оқибатда “Дамас” машинаси ҳайдовчиси оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этган.
Мавзуга оид
19:48 / 19.09.2024
Жиззахда бошқарувни йўқотган “Ласетти” пастликка ағдарилди
19:02 / 09.09.2024
Қашқадарё ва Жиззахда пора олган экология ва қурилиш мутахассислари ушланди
09:25 / 05.09.2024
Жиззахда 4 та автомашина иштирокида ЙТҲ содир бўлди
14:14 / 26.08.2024