12:24 / 27.10.2021
2295

Сурхондарёда ўзаро жанжал вақтида аёл эрини пичоқлаб оғир тан жароҳати етказди

Сурхондарё вилояти Бандихон туманида ўзаро жанжал оқибатида аёл эрини пичоқлаб оғир тан жароҳати етказган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

2021 йил 11 октябр куни Сурхондарё вилояти Бандихон туманида ўзаро жанжал оқибатида аёл эрини пичоқлаб оғир тан жароҳати етказган.

Маълум қилинишича, 2021 йил 11 октябр куни соат 9:00 ларда Бандихон туманда яшовчи И.Н. уйида эри И.С. ҳақоратлаб безовта қилгани сабабли ўзаро жанжаллашиб қолган.

Шундан сўнг И.Н. эрини стол устида турган ошхона пичоғи билан ўнг биқин соҳасига бир маротаба санчиб И.С.га оғир тан жароҳати етказган. И.С. тан жароҳати оқибатида касалхонага тушган.

Қайд этилишича, 11 октябр куни И.Н.га нисбатан Жиноят кодексининг 104-модда 2-қисми «л» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Top