Жамият | 18:00 / 28.10.2021
19904
3 дақиқада ўқилади

Google Play’дан 10 минг қадам учун пул тўлайдиган дастур йўқолиб қолди

Google Play’дан 1hls дастури йўқолиб қолди. Туризм ва спорт вазирлиги вакили бир ойда 2 миллион қадам юрганлар ҳам аниқлангани шубҳали эканини билдирди. Дастурга масъул ташкилот – Uzcard эса Google билан музокаралар борасида маълумот берди.

Google Play’дан 1hls дастури йўқолиб қолди. Бироқ App store’да дастур ҳамон бор.

Kurbanoff телеграм канали

Вазият бўйича ойдинлик киритиш мақсадида Kun.uz Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизмати бош мутахассиси Отабек Эшмаматов билан боғланди.

«Биздаги маълумотларга кўра, бир ойда 2 миллион қадамдан ошиқ юрганлар ҳам аниқланди. Бу бир кунда 70-80 минг қадам ёки 40-50 км масофа дегани. Кузатишларимиз бир ойда 2 миллион қадам юрганлар асосан кечки соат 12-1 дан тонгги соат 4 гача дам олаётгани, 21 соат давомида юраётганини кўрсатди. Бундай бўлиши мумкин эмаслигини тушуниб, бизда ҳам шубҳалар пайдо бўлди.

Илк ғолибимизни аниқлаганимизда, Тошкент шаҳрида яшовчи фойдаланувчи 700 минг қадам юрган эди. Бу кунига 25-30 минг қадам дегани. Албатта, бир кунда бир одам 25-30 минг қадам юриши мумкин, лекин кунига 70-80 минг қадам, ойига натижа 2 миллиондан ошиб кетиши жуда ҳам шубҳали. Тахмин ва хулосаларимизни дастурнинг хавфсиз ишлашига масъул бўлган Uzcard’га ёзиб юбордик. Google ҳам дастур ишончлилиги борасида текшириш ўтказаётган бўлиши мумкин», – деди у.

Uzcard масъулининг маълум қилишича, ўтган ҳафтанинг жума куни (22 октябр, 2021 йил) илова Google Store’дан чиқариб юборилган.

«Google review қиляпти, яъни Google’нинг ўз сиёсати бор, билишимизча, компания иловаларни текшириб туради. Ҳали улардан хабар келмади. Бизнинг илова давлат даражасидаги лойиҳа эканлиги ва қачон жавоб олишимиз мумкинлиги борасида сўров жўнатдик. Улар сўраган маълумотларни ҳам тақдим этдик.

Илованинг ўзини текширишга ҳам бериб юбордик. Ҳозирча кутиб турибмиз. Хабарингиз бўлса, 1hls’ни аввалроқ юклаб олган фойдаланувчиларда дастур ишлаяпти. Ҳозир Google Play’дан қайтадан юклаб олмоқчи бўлганлар ёки янги фойдаланувчиларгина уни юклаб ололмаяпти. Улар [Google] бизга ёзган хатида пандемия туфайли жавоб бериш муддати чўзилиши мумкинлиги маълум қилинган. Шу сабабли илова қачон Google’га қайтиши борасида аниқ муддатни айта олмаймиз», – деди Kun.uz билан суҳбатда бўлган компания масъули.

Сентябрь ойида ҳам «Соғлом турмуш тарзи» платформаси бўйича фойдаланувчиларга тўловлар вақтинча тўхтатилгани маълум қилинганди. Шундан кейин Туризм ва спорт вазирлиги платформа ишлашда давом этаётганини билдирди.

Мавзуга оид

Эълонлар

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти