21:52 / 05.11.2021
6190

Хитой Тайван мустақиллиги тарафдорларига ўз ҳудуди, Ҳонгконг ва Макаога киришни тақиқлайди

Фото: РИА Новости

Хитой ҳукумати Тайван мустақиллиги тарафдорларига Хитойнинг қитъадаги қисмига ҳамда мамлакатнинг махсус ҳудудлари Ҳонгконг ва Макаога киришни тақиқлайди. Бу ҳақда Хитой давлат кенгашида Тайван масалалари бўйича девонхона вакили Чжу Фэнлян маълум қилди.

“Хитой ўз қонунларига кўра Тайван мустақиллигининг “ашаддий” тарафдорларига интизомий чоралар қўллайди, уларга ва уларнинг оила аъзоларига мамлакатнинг қитъадаги қисмига ва махсус маъмурий ҳудудлари бўлган Ҳонгконг ва Макаога киришни тақиқлайди”, деб айтган амалдор.

Бундан ташқари, бундай тоифадаги одамларга Хитойдаги ташкилотлар ёки хусусий корхоналар билан ҳамкорлик қилиш ва даромад олиш тақиқланади. Пекин, шунингдек, уларни жиноий жавобгарликка тортишни режалаштирмоқда.

Top